openbudget.uz

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДЕНОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

Денов туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ буджет” порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, энг кўп овоз олган таклифларни ғолиб деб эълон қилиш ва ушбу таклифларни молиялаштириш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ҳамда Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-ИВ-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) буджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги намунавий Низом тасдиқланди ва Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 26 январдаги КҚ-302-ИВ-сон қарорига асосан “Туман (шаҳар) буджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида”ги қарори тасдиқланди. Ушбу қарорларга асосан 2021 йил 03 май кунида Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг 209/38-06-сонли қарори қабул қилинди ва мазкур қарор билан “Денов тумани маҳаллий буджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Низом” тасдиқланди ҳамда ушбу Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қабул қилинган қарор ҳамда Низомга асосан жорий йилнинг 05 мартидан 01 апрелига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг openbudget.uz расмий веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган жами 370 та таклифларга овоз берилди.
Ушбу таклифларни молиялаштириш учун яратилган ташаббусли буджет жамғармасига туман маҳаллий буджетининг 2022 йилдаги тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини ҳамда маҳаллий буджетнинг қўшимча манбалари ( 5 фоиз 8 875,3 млн. сўм, 888,4 млн. сўм 2021 йил 3- ва 4- чораклар якуни бўйича қўшимча манбалар ҳисобидан) ҳисобидан 9 763,7 млн. сўм маблағ ажратилган.
Денов туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ буджет” порталида овоз бериш жараёнлари якунланиб, энг кўп овоз олган таклифлар ғолиб деб эълон қилиш ва ушбу таклифларни молиялаштириш бўйича Халқ депутатлари Денов тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Овоз бериш якунларига кўра энг кўп овоз тўплаган 14 та таклиф ташаббускорлари ғолиб деб топилсин:
    1-ўрин: Институтдаги факулътетлар Денов ва Сариосиё туманларида жойлашган оралиқ масофа 23 км.ни ташкил этади. Талаба ва ўқитувчиларни дарсларга ўз вақтида келишлари учун ДТПИга Автобус олишда амалий ёрдам керак таклифи (700,0 млн. сўм) – 5 938 та овозга;
    2-ўрин: Денов туманидаги 67-СТИДМИда кам таъминланган ва соғлигида муаммоси бўлган тарбияланувчиларни турли тадбирларда иштирок этишини таъминлаш ва саёҳатларга олиб чиқиш учун ЛЮКС микроавтобуси сотиб олиш (Ҳундай фирмасида ишлаб чиқарилган) таклифи (570,0 млн. сўм) – 4 803 та овозга;
    3-ўрин: Аҳоли учун замонавий Артраскоп аппарати сотиб олиш билан замонавий жарроҳлик амалиётларини арзон ва сифатли қилишдир таклифи (950,0 млн. сўм) – 4 653 та овозга;
    4-ўрин: 51-мактабни эшик деразалари 1988 йилда қўйилган маънавий эскирган. 350 та дераза 103 дона эшик 43 та ўқув хоналарнинг ленолиумлари ва каридорларга камера ва 1 та мини стадион қурилиши таклифи (1 000,0 млн. сўм) – 4 401 та овозга;
    5-ўрин: Денов туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабни жорий таъмирлаш таклифи (880,0 млн. сўм) – 4 209 та овозга;
    6-ўрин: 40-мактабга 1.Мактабнинг 362 метр атрофини ўраш. 2. Мактаб фаоллар залини жиҳозлаш 200 ўрин. 3. 6 та синф хонани парта ва ўқувчи стули билан жиҳозлаш. 4. Мактабнинг эшик ва ромларини алмаштириш. 5. Бир комплект компютер синф олиш. 6. 5 та синф хона полини релен қилиш. 7. Мактабнинг ташқи қисмини (фасад) қилиш таклифи (1 080,0 млн. сўм) – 4 063 та овоз олди;
    7-ўрин: «Шахринав» МФЙ Ички йўллар таъмирланишини таклиф қиламан таклифи (950,0 млн. сўм) – 3 739 та овозга.
    8-ўрин: Денов туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида таъминланмаган моддий техника базасини тўлдириш таклифи (850,0 млн. сўм) – 3 714 та овозга.
    9-ўрин: 50-мактаб моддий-техник базаси ва шарт-шароитларини яхшилаш таклифи (712,4 млн сўм) – 2 681 та овозга.
    10-ўрин: Денов туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабини тоза ичимлик сув билан таъминлаш таклифи (300,0 млн. сўм) – 2 402 та овозга.
    11-ўрин: Денов туман «Янги куч» маҳалласи Тараққиёт кўчаси 1,2,3-тор кўчаларида яшовчи аҳолининг тоза ичимлик сув муаммосини ечишга Сув минорасини ўрнатиш ҳамда 3,5 км. масофага сув қувури линиясини ётқизиш учун таклифи (730,0 млн. сўм) – 2 234 та овозга.
    12-ўрин: Денов туманидаги «Лолазор» МФЙ да янги қурилган мактабга замонавий спорт майдони (25х50) барпо этиш керак. Барпо этилган спорт майдонига мактаб ўқувчилари ва маҳалла ёшлари спорт билан шуғулланиб бўш вақтларини мазмунли ўтказишади таклифи (500,0 млн. сўм) – 2 194 та овозга.
    13-ўрин: Мен Сурхондарё вилояти Денов тумани Кенагас қишлоғини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун ташаббусли лойиҳа доирасида таклиф билдирмоқчиман таклифи (235,0 млн сўм) – 1 968 та овозга.
    14-ўрин: 15-Мактабга 1. Мактаб директори хонасига офисни жиҳоз ва персонал компьютер. 2. Мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари хонасига офисни жиҳоз ва персонал компьютер. 3. Мактаб фаоллар залига 100 ўринли юмшоқ ўриндиқлар, минбар ва стол жиҳозлари. 4. Мактаб ўқитувчилар хонасига замонавий жиҳозлар ( стол-стул ва шкафлар) таклифи (200,0 млн. сўм) – 1 693 та овозга.
  2. Ғолиб таклифларни молиялаштириш Иловадаги Манзилли рўйхат асосида амалга оширилсин.
  3. Ушбу қарорнинг ижро этилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Абдурайимовга юклатилсин.
  4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

11.04.2022